МОЛИЯВИЙ КОНТРОЛЛИНГНИНГ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ БАРҚАРОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

Read full text
Authors: Р.Х. Карлибаева, И.К. Уразбаева
Cited by: 0

Abstract

Мазкур мақолада молиявий контроллингнинг акциядорлик жамиятларида барқарор ривожланишни таъминлашдаги ўрни ва таъсир механизми илмий- амалий жиҳатдан таҳлил қилинади. Тадқиқот доирасида молиявий контроллинг тизимининг стратегик режалаштириш, бюджетлаштириш, харажатлар ва натижалар мониторинги, рискларни бошқариш ҳамда қарор қабул қилиш сифатини оширишга қаратилган интеграциялашган функциялари очиб берилади. Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув самарадорлиги, молиявий шаффофлик ва инвестицион жозибадорликни кучайтиришда контроллинг инструментларининг аҳамияти асослаб берилади. Шунингдек, молиявий контроллинг орқали ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли қиймат яратиш имкониятлари илмий хулосалар билан ёритилади. Тадқиқот натижалари акциядорлик жамиятларида молиявий бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилади.

Fields of Study & Subjects

Military Technology and Strategies Legal and Regulatory Analysis Linguistic Cultural and Literary Studies

Publication details

Journal / source
Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research)
Publication date
8 January 2026
Language
UZ