ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Read full text
Authors: Мустафоев Акбар Мустафо ўғли
Cited by: 0

Abstract

Мазкур мақолада инновацион фаолият харажатларининг бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга доир назарий ва амалий масалалар илмий жиҳатдан тадқиқ этилган. Тадқиқот доирасида инновацион харажатларнинг иқтисодий моҳияти, уларнинг турлари ва таснифи, шунингдек, ушбу харажатларнинг молиявий ҳисоботларда тўғри акс эттирилишини таъминловчи меъёрий-ҳуқуқий асослар атрофлича таҳлил қилинган. Амалдаги миллий ҳисоб стандартлари ва норматив ҳужжатлар таҳлили асосида инновацион лойиҳалар бўйича харажатларни ҳисобга олиш ва аудиторлик текшируви жараёнларида кузатиладиган тизимли муаммо ва камчиликлар аниқланди. Тадқиқотда инновацион фаолият харажатлари аудитини амалга оширишда рискларни баҳолаш методологияси, аудиторлик далилларини тўплаш ва таҳлил қилиш усуллари ҳамда ҳисоб-китоб жараёнларида рақамли технологияларни қўллаш имкониятлари илмий асосда ўрганилди. Шу билан бирга, инновацион харажатларнинг шаффофлигини таъминлаш, уларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва аудит жараёнида хатарларни минималлаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Fields of Study & Subjects

Accounting Theory and Financial Reporting Accounting and Financial Management Agricultural and Financial Auditing

Publication details

Journal / source
Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research)
Publication date
11 January 2026