МАМЛАКАТ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФАОЛИЯТИДА РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯНИНГ РОЛИ
Abstract
Ушбу мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида тижорат банклари фаолиятининг трансформация жараёнлари ва уларнинг миллий банк тизими ривожига таъсири илмий жиҳатдан тадқиқ қилинган. Тадқиқот давомида банк секторида рақамли технологияларни жорий этишнинг зарурияти, рақамли трансформациянинг мазмуни ва унинг банк хизматлари сифати ҳамда мижозларга йўналтирилганлик даражасига таъсири таҳлил қилинган. Шунингдек, пандемия шароитида банк хизматларининг рақамлашуви, мобил банк хизматларидан фойдаланиш тенденциялари ва рақамли банкларнинг шаклланиш жараёнлари ўрганилган. Мақолада халқаро таҳлилий маълумотлар асосида рақамли трансформация технологиялари бозорининг ўсиш динамикаси ёритилиб, Ўзбекистон банк тизимида амалга оширилаётган рақамлаштириш ислоҳотларининг иқтисодий самарадорлигига баҳо берилган
Fields of Study & Subjects
Digital Transformation in Financial Services
Banking Systems and Strategies
Banking Sector Performance and Management
Publication details
- Journal / source
- Zenodo (CERN European Organization for Nuclear Research)
- Publication date
- 11 January 2026