Ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати учун кадрлар тайёрлаш тизимининг ўзига хос хусусиятлари

Read full text
Authors: М.Д. Жахонгиров
Cited by: 0

Abstract

Мазкур мақолада ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати учун кадрлар тайёрлаш тизимининг ўзига хос хусусиятлари илмий-назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинган. Тадқиқотда жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, хизмат вазифаларининг мураккаблиги ҳамда уларга мос равишда кадрлар тайёрлаш жараёнининг махсус талаблари ёритиб берилган. Шунингдек, ўқув-тарбия жараёнида касбий билимлар билан бир қаторда ҳуқуқий онг, психологик барқарорлик, жисмоний тайёргарлик ва ахлоқий сифатларни шакллантиришнинг аҳамияти асослаб берилган. Мақолада амалий машғулотлар улушини ошириш, хизматга йўналтирилган ўқитиш усулларини қўллаш ҳамда замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш орқали кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Тадқиқот натижалари ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги хизмати учун юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади

Fields of Study & Subjects

Policing Practices and Perceptions Criminal Justice and Penology Vocational Education and Training

Publication details

Journal / source
Центральноазиатский журнал образования и инноваций
Volume
5
Issue
1
Pages
40–46
Publication date
12 January 2026
Language
EN