ОПЕРАЦИЯДАН КЕЙИНГИ ВЕНТРАЛ ЧУРРАЛАРДА ОПЕРАЦИЯДАН ОЛДИНГИ ТАЙЁРГАРЛИК ВА ЖАРРОҲЛИК УСУЛИНИ ИНДИВИДУАЛ ТАНЛАШ
Abstract
Вентрал чурралар қорин девори жарроҳлик патологияси таркибида салмоқли улушни эгаллаб, айниқса семизлик ва ҳамроҳ юрак-қон томир ҳамда нафас олиш тизими касалликлари мавжуд беморларда операциядан кейинги асоратлар ривожланиши хавфи юқори бўлиши билан тавсифланади. Чуррани жарроҳлик йўли билан даволаш натижалари фақат герниопластика усулигагина эмас, балки операция олдидан беморни текшириш ва тайёрлаш сифатига ҳам боғлиқ. Ушбу тадқиқотда 2021–2024 йиллар давомида операциядан кейинги олд вентраль грижалар билан даволанган 149 нафар беморда жарроҳлик даволаш натижаларининг ретроспектив таҳлили келтирилган. Беморлар икки гуруҳга ажратилди: асосий гуруҳда такомиллаштирилган герниопластика усуллари ва комплекс операция олдидан тайёргарлик қўлланилган, таққослаш гуруҳида эса анъанавий усуллар ишлатилган. Операция олдидан юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларини ошган қорин ичи босимига мослаштиришга алоҳида эътибор қаратилди, бунда махсус пневматик белбоғ-бандаж, нафас машқлари, тромбоэмболик асоратларнинг профилактикаси ҳамда ERAS тамойилларига асосланган периоперацион чора-тадбирлар қўлланилди.
Fields of Study & Subjects
Hernia repair and management
Pectus Deformity Diagnosis and Treatment
Abdominal Surgery and Complications
Publication details
- Pages
- 65–67
- Publication date
- 13 January 2026