ФРАЗЕОЛОГИЯДА ИМО ИШОРАНИ КУЛЛАШ
Abstract
Ушбу мақолада фразеология соҳасида имо-ишоралар билан боғлиқ ифодаларнинг лингвистик хусусиятлари таҳлил қилинади. Инсон мулоқотида нолисоний воситалар муҳим ўрин тутади, шулардан бири — имо-ишоралардир. Ушбу ҳаракатлар вақт ўтиши билан тил бирликларига кўчиб, турғун иборалар таркибида ўз аксини топган. Мақолада қўл, кўз, юз ифодаси, бош ҳаракатлари каби жисмоний ишоралар асосида шаклланган фразеологик бирликларнинг маъноси, услубий қиммати ва нутқдаги вазифаси ёритилади. Шунингдек, имо-ишорага асосланган ибораларнинг кўчма маъно ҳосил қилиш механизми ҳамда уларнинг миллий маданият билан боғлиқ жиҳатлари кўриб чиқилади. Тадқиқот натижалари фразеологизмларнинг шаклланишида инсоннинг ҳиссий ҳолати, ижтимоий тажрибаси ва маданий қарашлари муҳим омил эканини кўрсатади. Мақола тил ва тафаккур ўртасидаги узвий боғлиқликни очиб беришга хизмат қилади.
Fields of Study & Subjects
Linguistic research and analysis
Language and Culture
Language
Discourse
Communication Strategies
Publication details
- Pages
- 108–109
- Publication date
- 7 February 2026