КОРХОНАЛАР РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ БАҲОЛАШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ МАСАЛАЛАРИ

Read full text
Authors: Шохрух Абдумуротов
Cited by: 0

Abstract

Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар фаолияти самарадорлиги ва барқарор ривожланиши, аввало, уларнинг рақобат муҳитида ўз ўрнини сақлаб қолиши ва мустаҳкамлашига боғлиқ бўлади. Глобаллашув жараёнларининг чуқурлашуви, ички ва ташқи бозорларда рақобатнинг кескинлашиши, ресурслар танқислиги ҳамда истеъмолчилар талабларининг тез ўзгариши корхоналардан юқори даражада мослашувчанлик ва стратегик бошқарувни талаб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, корхоналар рақобатбардошлигини баҳолашнинг назарий-услубий асосларини ишлаб чиқиш иқтисодий тадқиқотларнинг долзарб йўналишларидан бири ҳисобланади. Рақобатбардошликни илмий жиҳатдан тўғри баҳолаш корхонанинг кучли ва заиф томонларини аниқлаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, инвестицион қарорларни асослаш ҳамда узоқ муддатли стратегияларни шакллантириш имконини беради.

Fields of Study & Subjects

Management and Organizational Practices Global Trade and Competitiveness Competitive and Knowledge Intelligence

Publication details

Pages
13–17
Publication date
31 January 2026