АСАЛ БЕРУВЧИ ЎСИМЛИКЛАРНИ АРАЛАШ ЭКИШДА ГУЛЛАШ ДАВОМИЙЛИГИ ВА НЕКТАР КОНВЕЙЕРИНИНГ УЗАЙИШИ

Read full text
Authors: Жавлон Жураев
Cited by: 0

Abstract

Мақолада асал берувчи ўсимликларни аралаш экиш орқали гуллаш давомийлиги ва йиллик нектар конвейерининг узайиши илмий жиҳатдан баҳоланди. Тадқиқотларда якка экиш ва аралаш экиш вариантлари солиштирилиб, гуллаш муддатлари, асал йиғиш давомийлиги ҳамда асал маҳсулдорлигидаги фарқлар таҳлил қилинди. Натижаларга кўра, якка экишда гуллаш давомийлиги 22–28 кунни ташкил этган бўлса, аралаш экиш шароитида ушбу кўрсаткич 38–45 кунгача узайиб, нектар конвейери 15–17 кунга (54–61 %) ошгани аниқланди. Аралаш экишда асал ҳосили гектарига ўртача 365 кг ни ташкил этиб, якка экишга нисбатан 75 кг га юқори бўлди. Шунингдек, асал йиғиш давомийлиги 25 кундан 42 кунгача узайиб, нектар танқислиги даврлари деярли бартараф этилди. Олинган натижалар асал берувчи ўсимликларни гуллаш кетма-кетлигини ҳисобга олган ҳолда аралаш экиш асал маҳсулдорлигини ошириш ва асаларичилик хўжаликларида барқарор озуқа базасини шакллантиришда самарали агро-ўрмончилик усули эканини тасдиқлайди.

Fields of Study & Subjects

Agronomic Practices and Intercropping Systems Agricultural Productivity and Crop Improvement Sunflower and Safflower Cultivation

Publication details

Pages
135–138
Publication date
29 January 2026