OLIY TA’LIM MUASSASALARIDA QAROR QABUL QILISHDA RAQAMLI TRANSFORMATSIYANING STRATEGIK AHAMIYATI
Abstract
Мазкур мақолада олий таълим муассасаларида қарор қабул қилиш жараёнида рақамлитрансформациянинг стратегик аҳамияти илмий-услубий жиҳатдан таҳлил қилинган. Замонавийижтимоий-иқтисодий ва технологик ўзгаришлар шароитида олий таълим муассасаларифаолиятини самарали бошқариш, рақобатбардошликни таъминлаш ва таълим сифатига эришишстратегик қарорларнинг илмий асосда қабул қилинишига боғлиқ экани асослаб берилган. Мақоладаанъанавий қарор қабул қилиш моделларининг чекловлари очиб берилган ҳолда, рақамли ахбороттизимлари, аналитик платформалар ва сунъий интеллект технологияларининг қарор қабул қилишжараёнидаги роли ёритилган.Тадқиқот жараёнида рақамли трансформация қарорларни қабул қилишда маълумотларгаасосланган ёндашувни шакллантириши, ноаниқлик ва хатарларни камайтириши ҳамда стратегикрежалаштириш самарадорлигини ошириши аниқланди. Шунингдек, рақамли трансформациянингстратегик, тактик ва оператив даражадаги қарорларга таъсири тизимли равишда таҳлил қилинган.Мақолада қарорларни амалга ошириш, мониторинг ва фикр-мулоҳаза механизмларининг рақамлитехнологиялар орқали такомиллаштирилиши таълим муассасаларининг барқарор ривожланишигахизмат қилиши илмий жиҳатдан асосланган.Натижалар шуни кўрсатадики, рақамли трансформация фақат техник янгиланиш эмас, балкибошқарув маданиятини ўзгартириш, раҳбарларнинг стратегик ва аналитик фикрлаш салоҳиятиниоширишни ҳам талаб қилади. Мақола хулосалари олий таълим муассасаларида стратегик бошқарувқарорларини қабул қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, илмий-назарий ваамалий аҳамиятга эга.
Fields of Study & Subjects
Educational Innovations and Challenges
Knowledge Management in Higher Education
Big Data and Business Intelligence
Publication details
- Journal / source
- Advances in Science and Education
- Volume
- 2
- Issue
- 01
- Pages
- 105–108
- Publication date
- 18 January 2026